ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Invest in Tashkent Region (“Тошкент вилоятига маблағ сарфла”) Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унинг натижасида қиймати 1 млрд АҚШ доллар бўлган шартномалар имзоланди, хабар қилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Тадбир 40 та мамлакатдан қарийб 300 нафар меҳмонни тўплади. Нурафшонга ҳукумат делегациялари, инвесторлар, бизнес ва банк соҳаси, жумладан, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.
Форум очилишида сўзга чиққан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, инвестициявий иқлим яхшиланиши ортидан республика иқтисодиётига кўпроқ маблағ туша бошлаганлигини қайд этди.
“Инвестиция форуми Тошкент вилоятининг ўсишида ноёб салоҳиятни намойиш қилишни мақсад қилиб олган. Бирламчи вазифамиз – аҳолиси ўсиб келаётган минтақада янги иш ўринларини очиш ҳамда турмуш тарзининг янги сифатини ҳосил қилишдан иборат”, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Холматов.
Инвестициялар вазирлиги Марказий Банк ҳисоботига изоҳ берди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов қайд этишича, сўнгги йилларда республикада саноат салоҳиятини ривожлантириш ва бизнес учун қулай шароитларни ҳосил қилишга йўналтирилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида етти поғонага юқорига чиқиб, 69-ўринни эгаллади.