Бирорта ҳам битирувчиси ўқишга кира олмаган мактаблар аттестациядан ўтказилади– ХТВ

© Международный пресс-клубШерзод Шерматов, Министр народного образования
Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бирорта ҳам ўқувчиси ОТМга кира олмаган мактаб раҳбарияти - янги тартибда аттестация ва аккредитациядан ўтказилади - халқ таълими вазири.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бирорта ҳам ўқувчиси олий таълим муассасасига кира олмаган мактабларни танқид қилди.

Вазир саҳифасида жойлаштирилган хабарда келгуси йилда ана шундай мактаблар раҳбарияти фаолиятига танқидий баҳо берилади ва янги тартибда аттестация ва аккредитациядан ўтади, - дейилган.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги 61 та мактабдан 8 тасида битирувчиларининг биронтаси ҳам ОТМга кира олмаган. Шу билан бирга, биргина  15-мактабдан 25 нафар ўқувчи грант асосида ОТМ талабаси бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан битирувчиларининг барчаси (100%) ОТМга кирган мактаблар ҳам талайгина, лекин биронта битирувчиси ОТМга кирмаганлари ундан анча кўп. Келгуси йилда умуман битирувчилари ОТМларга кирмаган мактаблар қолмаслиги чорасини кўриш бўйича туман бўлимлари ва вилоят бошқармаларига ҳам вазифа сифатида белгилаб берилди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0