Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Медведев Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича АҚШ вазири сўзларига жавоб қайтарди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ Д. Медведев принял участие в заседаниях Совета глав правительств СНГ и Евразийского межправительственного совета
Премьер-министр РФ Д. Медведев принял участие в заседаниях Совета глав правительств СНГ и Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эҳтимол "океан ортидаги ҳамкасблар"га Россия ва Ўзбекистон имзолаши мумкин бўлган келишувлар ва интеграция жараёнлари ёқмаяпти деб тахмин қилди Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. АҚШ савдо вазирининг Ўзбекистон ҳақида баёноти рақобатбардош бўлмаган кураш усулларидан фойдаланиш деб қаралиши мумкин, деб такидлади Россия бош вазири Дмитрий Медведев Евроосиё ҳукуматлараро кенгаш йиғилишида. РИА Новости хабарига асосан.

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Европа иттифоқи Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖСТга қўшилишида муаммони кўрмаяпти

Чоршанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган ўзбек-америка бизнес-форуми доирасида АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшиб олиниши мамлакатнинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини сезиларли қийинлаштириши мумкинлиги ҳақида баёнот қилди.

“Бугун АҚШдан ... вазирлардан бири...  Ўзбекистон Евроосиё иттифоқи билан ҳамкорлик қилса, Ўзбекистонга ЖТСга киришини қийинлаштиради деб айтди. Бу ерда нима айтиш мумкин? Бу, шубҳасиз, рақобатбардош бўлмаган кураш усулларини қўллашдир, ва дунё савдосини ташкил қилишда чалкашликларни келтириб чиқарадиган, савдо урушларини олиб борадиган ва халқаро савдони тартибсизлантирадиган Америка маъмуриятининг бу баёнотларини эшитиш ғалати”, - деди Медведев.

Бош вазир тахминига кўра, эҳтимол "океан ортидаги ҳамкасблар"га Россия ўз қитъаси ҳудудида интеграция жараёнлари ва имзолаётган келишувлар ёқмаяпти. Бироқ, Медведевнинг сўзларига кўра, шубҳасиз барча йўналишларда иш давом эттирилади.

Илгарироқ, Олий Мажлис Сенати раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ЕОИИ мавзуси атрофида бўлаётган муҳокамаларга изоҳ берар экан, Ўзбекистон очиқлик сари курсни давом эттираётганини, бироқ шошилинч қарорлар қабул қилмаслигини айтган эди. Ҳукумат биринчи навбатда мамлакат манфаатларига қараб иш тутишни кўзлаган. Эҳтимолий босимга келадиган бўлсак, Сафоев ўшанда бу ҳолат истиснолигини қатъий таъкидлаганди.

"Ўзбекистон президенти - унга босим ўтказиш мумкин бўлган инсон эмас, у сиқувлар таъсирида эгилмайди", - деганди сенатор.

Янгиликлар лентаси
0