Атамбаев яна қачонгача қамоқда сақланиши маълум бўлди

© Алексей НикольскийПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси муддати 26 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддати икки ойга узайтирилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистонга собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, қарор бугун Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича дастлабки суд мажлисида қабул қилинган. Ушбу жиноят ишида Атамбаев асосий фигурантлардан бири ҳисобланади. Собиқ президент бўлиб ўтаётган ҳодисаларни “ҳукумат унинг бўйнига мажбуран юклаган ўйин” деб ҳисоблаб, мажлисига келишдан бош тортган.

Кыргызстанцы в шоке: опубликован список арестованного имущества Атамбаева - Sputnik Ўзбекистон
Конституциявий палата Атамбаев шикояти бўйича қарор қабул қилди

Сиёсатчининг адвокати қарорни қўлига олган. Аввалги қамоқда сақлаш муддати 26 октябрь куни ўз ниҳоясига етар эди.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Алмазбек Атамбаевга мазкур жиноят иши юзасидан сўроққа келиш тўғрисида уч марта чақирув қоғози юборилган эди. Қирғизистон ИИВ таъкидига кўра, айнан Атамбаев Азиз Батукаевни озод қилиш тўғрисида фармон берган. Собиқ президентнинг сўроқ келишдан бош тортиши, уни куч билан қўлга олиш махсус амалиёт билан якунланди.

Янгиликлар лентаси
0