ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган Dubai Duty Free лотереясида Қозоғистон фуқароси Ҳусайн Еремешевга миллион долларлик ютуқ чиқди, деб хабар қилди Gulf News нашри.
Таъкидланишича, Еремешев лотерея билетини онлайн сотиб олган. Ташкилотчилар бу хуш хабарни айтиш учун унга қўнғироқ қилган, бироқ боғлана олмаган.
Шунингдек, ҳиндистонлик Камаласанан Надар Васу ҳам 1 миллион доллар ютиб олди. 56 ёшли Васу Дубайда қарийб ўттиз йилдан бери яшайди.
Ўтган йили Дубайда қирғизистонлик аёл “орзу уйини” солиб олиш учун 136 минг доллар ютиб олганди.