Самарқандлик судьялар пахта теримида

© Sputnik / Денис АбрамовСбор урожая хлопка в Ставропольском крае
Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада пахта терими мавсуми давом этмоқда ва бу жараёнда аксар ҳолларда қўл меҳнати афзал кўрилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида вилоят, туман ва шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимларининг 60 нафаридан зиёди пахта теримида қатнашди, хабар қилади Республика Олий суди.

© Пресс-служба Верховного суда УзбекистанаСамарқанд вилоятида судьялар пахта теримига чиқди
Самарқандлик судьялар пахта теримида - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида судьялар пахта теримига чиқди

“Зафар” фермер хўжалиги даласига умумий ҳисобда 65 киши ишга чиқди. Бир кунда улар 1,63 тонна пахта терди.

Солиқчилар ўз хоҳиши билан пахта теришга чиқди

Бундан бир неча ҳафта илгари Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Эльмира Боситхонова ҳам пахта теримида иштирок этганди. У маҳаллий аҳоли ва ишчи аёллар билан суҳбатлашиб, терим якунида уларга рамзий совғалар тақдим этган эди.

© Комитет женщин УзбекистанаХотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова Тошкент вилоятида пахта теримида
Самарқандлик судьялар пахта теримида - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова Тошкент вилоятида пахта теримида

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон пахтани ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг биринчи ўнталигига ва пахта толасининг сифати бўйича биринчи бешталигидан ўрин эгаллаган. Ўзбек пахтасини энг фаол Хитой Халқ Республикаси харид қилади.

Янгиликлар лентаси
0