Конор Макгрегор: “Ҳабиб ғалабасига пул тиккан бўлар эдим”

© REUTERS / Brian FluhartyКонор Макгрегор
Конор Макгрегор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиши мумкин жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонни улар ўртасида бўлиши мумкин жангда енгиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Москвада кўришамиз, мушукча”: Ҳабиб ва Конор яна жанжаллашди

Америкалик Тони Фергюсон катта эҳтимол билан UFC доирасида жангда Ҳабибга кейинги рақиб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Бир нарса дейиш қийин, лекин ўйлашимча, Ҳабиб ғалаба қозонади. Гарчи Тони жуда яхши жангчи бўлсада, у йиқилади, кўтарилади ва яна жанг қилади. У ҳеч қачон чарчамайди. Бироқ мен Ҳабиб ғалабасига пул тиккан бўлар эдим”, - дея Конор сўзларидан келтиради Спорт РИА Новости.

Ҳабиб Нурмагомедов 7 сентябрда Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 242 доирасидаги мусобақада америкалик Дастин Порьени бўғиш усули билан таслим этиб, енгил вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. Ҳабиб фаолияти давомида 28 марта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Тони Фергюсон ҳам шунча жанг ўтказган. У жангларида 25 марта ғалабага эришиб, 3 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.

Янгиликлар лентаси
0