ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Екатеринбургдан Тошкентга учишда ўзбекистонлик аёл оғирлиги 60 килограмм бўлган “Хэллоуин”га аталган карнавал либослар ва аксессуарларини олиб чиқишга уринди, хабар қилади Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати.
© Уральское таможенное управлениеМусодара қилинган товарлар. Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати
Мусодара қилинган товарлар. Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати
© Уральское таможенное управление
Меҳмон 60 килограммлик юк билан Екатеринбург аэропорти “яшил” зонасидан ўтаётганида божхоначилар томонидан тўхтатилди. Юкнинг таркибида Хэллоуинга атаб карнавал костюмлар, ниқоблар, ясама сочу соқоллар ҳамда ўйинчоқ болта ва пичоқлар борлиги аниқланди.
Товарлар уларнинг сонига кўра тижорат партияси деб топилди ва аёл байрамона костюмларсиз қолдирилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш қўзғатилган.