ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Буюк Британиянинг Эссекс графлиги ҳудудида ичида 39 кишининг жасади бўлган юк машинаси топилди. Бу ҳақда Sky News хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси 19 октябрь куни Буюк Британияга Болгариядан келган. Машина Грейс шаҳарчасида жойлашган саноат ҳудудида бўлган.
Thirty-nine people, including a teenager, have been found dead inside a lorry container at an industrial park in Essex.
— Sky News (@SkyNews) 23 октября 2019 г.
Police and ambulance crews were called following the discovery at Waterglade Industrial Park in Grays at 1.40am.
More here: https://t.co/4aRZFSNeCS pic.twitter.com/zp0oGEz051
Ҳалок бўлганларнинг 38 нафари катта ёшлилар ва бир нафари ўсмир бўлган. Маҳаллий полиция департаменти зобити Эндрю Маринер ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш кўп вақт талаб қилишини мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Аниқланишича, юк машинаси ҳайдовчиси - 25 ёшли шимолий ирландиялик. У қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган.
“Биз қотилликка алоқадорликда гумон қилиб ҳайдовчини ҳибсга олдик, суриштирув ишлари давом этмоқда”, - деган Эндрю Маринер.
Машина топилган ҳудуд полиция ходимлари томонидан ўраб олинган.
Таъкидланишича, полиция ҳозирча ҳодисанинг бирор бир талқинини илгари сурмаган. Буюк Британия ИИВ раҳбари Прити Патель фожиали ҳодисадан шок ҳолатига тушганини маълум қилган.