ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Жорий йилда Россияда бензинга бўлган талаб ўтган 2018 йилга қараганда 1 фоизга тушиб кетди – бу сўнгги бир неча йил ичидаги рекорд даража, дея ёзади “Известия”.
Нашр “Петромаркет” тадқиқот гуруҳи ва “Товар бозорлари таҳлили” агентлиги вакилларининг маълумотларини келтирмоқда.
Экспертлар россияликларнинг ёқилғига бўлган қизиқишининг сусайишини унинг фақат қимматлиги эмас, балки биринчи ярим йилликда реал даромаднинг тушиб кетганига боғлиқлигини айтишмоқда. Таъкидланишича, автомобиль эндиликда ўта қиммат кайф-сафо ҳисобланади, зероки жарима, техник хизмат кўрсатиш ва машинани сақлашга катта миқдорда пул сарфлашга тўғри келмоқда.
Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, автоулов эгалари арзонроқ газга ўтмоқда, баъзилари эса умуман автомобиль бошқаришдан воз кечиб, такси ва жамоат транспортидан фойдаланишни афзал билишмоқда.
Шу билан бирга, Россия Энергетика вазирлиги ички бозорга бензинни жиддий равишда қисқартириб жўнатиш қайд этилмаганини тушунтиришди ва ушбу вазиятни барқарор деб аташди.