Республика илк атом станциясининг якуний қиймати аниқлаштирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлава агентства "Узатом" Журабек Мирзамахмудов
Глава агентства Узатом Журабек Мирзамахмудов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлғуси атом станцияси ҳудудида муҳандислик-қидирув ишлари қандай олиб борилаётгани, кредит бўйича контракт қачон имзоланиши юзасидан “Узатом” агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов шарҳи.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Агентлик директори қайд этишича, стратегик объект қуриладиган майдонда муҳандислик-қидирув ишлари, лойиҳа бўйича умумий келишувлар ва муҳокамалар олдиндан ўрнатилган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

“Асосий контракт шартларини йил охиригача расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. Бунинг баробарида РФнинг АЭС қурилишига ажратадиган давлат кредити шартларини келишиб олиш юзасидан ҳам муҳокамалар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, лойиҳа якуний қиймати ва уни амалга ошириш параметрлари аниқлаштирилганидан кейингина бевосита асосий ишларга ўтамиз”, - қайд этди Мирзамаҳмудов.

Лойиҳани татбиқ этишда Россия Федерацияси нормативлари асос қилиб олинган. Муҳандислик-қидирув ишларини олиб боришда ушбу меъёрлар аллақачон қўлланилиб келинмоқда. Аммо келгуси босқичлар учун қатор ҳолатлар бўйича мазкур нормативларнинг амалдаги ўзбек қонунчилиги ва маҳаллий воқеликларга мослаштирилиши талаб этилади. Ҳозирда бу борада барча фарқли омиллар келишилиб, тасдиқланиш учун тайёрланмоқда.

Тонналаб иқтисод: “Узатом” раҳбари АЭС қурилиши хусусида

Агентлик раҳбари АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари ҳам олиб борилиши тўғрисида гапирар экан, унда истак билдирган ҳар қайси қўшни мамлакат иштирок эта олишини эслатди. Сўзининг якунида, Ж.Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқи бўлиб, лойиҳа хусусида қарорлар қабул қилиниши Ўзбекистон миллий қонунчилиги асосида амалга оширилишини қайд этиб ўтди.

Глава "Узатома": до конца года планируем определить сумму контракта и кредита по АЭС
Янгиликлар лентаси
0