Бахт кўли ва Гольф майдони оралиғида ташкил қилинган 4х4 автоммобиллар пойгаси ташкилотчилари "4х4 Стандарт" ва "4х4 Экстрим" номли 2та трасса тайёрлашган эди. Улар ўз номидан келиб чиққан ҳолда турли мураккаблик даражасига эга. Вазифа оддий – ушбу трассалардан бирини имкон қадар тезроқ босиб ўтиш.
Мусобақада иштирок этган автомобиллар орасида барчага яхши таниш бўлган Нива, УАЗ, ЛуАЗ каби автомобиллар билан бир қаторда Тойота Land Cruiser, Jeep Wrangler каби хорижий брендлар ҳам бор эди.
"4х4 Экстрим" тоифасида қозоғистонлик экипаж Отабек ва Абдужалил Курбановлар махсус тайёрланган автомобилда ғолиб чиқишди. Иккинчи ўрин Сайдулла Насыров, учинчи ўрин - Никита Клочковга берилди. "4х4 Стандарт" тоифасида ғалаба Зиёвуддин Нуриддинов ва Нариман Ачиловлар муносиб деб топилди.