МДҲ планеталараро космик кема ишлаб чиқаришга қодир

© Из личного архива Тимошенко ВалерияВалерий Тимошенко
Валерий Тимошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ аъзо-давлатлари космосни забт этишда қўшма лойиҳаларни қура оладими? Бу ва бошқа истиқболли йўналишлар тўғрисида Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети “Ракета-космик композит конструкциялар” кафедраси профессори Валерий Тимошенко сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Эксперт сўзларига қараганда, МДҲ мамлакатларининг космос фазони ўрганишда ҳамкорликда фаолият юритишлари учун барча зарур шароитлар мавжуд. 

У Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона экспериментал марказ - “Физика-қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз даврида космик аппаратларнинг синовлари учун оптик тизимларини ишлаб чиқарганлигини эслатиб ўтди.

“МДҲ аъзо-давлатлари ҳамкорликда космик аппаратлар учун компонентлар, алоқа спутниклари, зонд билан текшириш тизимлари ва ҳатто планеталараро космик кемаларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиши мумкин”, - дея тахмин қилди эксперт.

Минтақадаги бошқа давлатлар салоҳиятига тўхталар экан, В.Тимошенко шу жумладан, Тожикистондаги шу кунга қадар ишлаб келаётган баланд тоғларда жойлашган обсерваторияни ҳам эслаб ўтди. Бу ерда космик объектларнинг ҳаракатланиши кузатилади.

Фото Млечного Пути  - Sputnik Ўзбекистон
Самога парвоз: “Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

Беларусда электроника, Арманистонда эса ўз даврида “Буран” космик кемаси компонентларининг бири - қийин эрийдиган ойна ишлаб чиқилиши йўлга қўйилганлигини ҳам ёдга олди.

Ҳозирги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги барча мамлакатлар замонида Собиқ иттифоқ космосини ўрганишда ўз ҳиссаларини қўшган.

Техника фанлари доктори Тимошенко, шу ўринда, буларнинг барчасини қайтадан тиклаш мумкинлигини инкор этмади. Унинг сўзларига қараганда, МДҲнинг барча яъзолари ушбу соҳани қайтадан ривожлантириши учун етарли даражада тараққий топган.

Тимошенко рассказал о перспективах создания совместных космических проектов СНГ
Янгиликлар лентаси
0