ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли мавзуларда ижод қиладиган блогерлар, телеграм каналлар жуда кўпайган. Аксарият блогерлар кундалик янгиликларни ўз фикр ва қарашлари билан “бойитган ҳолда”, ёритиб боради.
“Қўшни маҳалла” телеграм канали 4-17 октябрь кунлари Ўзбекистонда энг кўп ўқилган блогерлар рейтинги тузган. Рейтингга ўзбекистоннинг энг оммавий 22та блогери кирган.
Биринчи ўринда – абитуриентлар учун керакли маълумотларни биринчи бўлиб тарқатувчи, президент билан сэлфи тушган, ҳуқуқшунос блогер - Хушнудбек. Унинг каналига 169 мингдан ортиқ киши аъзо бўлган.
Иккинчи ўринда ўзини “ҳазилкаш блогер” деб эълон қилган Troll.uz – 51 минг киши. Учинчи ўринда чизма карикатуралар чоп этувчи ҳажвий блогер Rais buva – 48 минг обуначи.
Рейтингдан ўрин олган барча блогерлар рўйхати билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.
Wikipedia маълумотига кўра, оммавий блогерлар энг кўп мамлакатлар рўйхатида 1 ўринда Россия тураркан. Бу ерда 70 та блогер Wikipediaга тушган. Иккинчи ўринда АҚШ – 56 та машҳур блогер. 3 ўринда Украина – 18 та блогер. 4 ўринда – Буюк Британия – 13та блогер ва ҳо казо. Wikipedia ўзбек тилини тушунганида, эҳтимол Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатнинг юқори қаторларидан ўрин олган бўларди.