ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 100 долларгача бўлган чет эл валютасини паспортсиз олишга рухсат берилди.
"Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквивалента 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади", - дейилган ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тижорат банкларида 20 августдан бошлаб нақд валюта савдоси йўлга қўйилган бўлиб, чет эл валютасини харид қилган шахс банк ходимига паспортини тақдим этиши шарт этиб белгиланган эди.