ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ҳодиса Навоий вилоятининг "Навоий-Зарафшон" трассасида 18 октябрь куни юз берган.
Эрталабки 06.20 60 яшар Сарвар М. бошқарувидаги "Нексия" автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаб кетган. Оқибатда ҳайдовчи ва унинг 32 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлишган.
Яна бир йўловчи - 82 ёшли пенсионер аёл оғир тан жароҳатлари билан Конимех тумани касалхонасига олиб борилган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.