Юнкер ўзи учун энг сўнгги ЕИ саммитида йиғлаб юборди

Oбуна бўлиш
"Умримнинг сўнгги кунига қадар Европага хизмат қила олганим учун фахр туйғуси билан яшайман", - деди ЕК раҳбари. Юнкернинг овози титроқдан бўлинди. Сўнгра кўзларида ёш қалқди

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Жорий куз мавсумида ваколати муддати ниҳоясига етаётган Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ўзи учун охирги бўлган ЕИ саммити матбуот-анжумани якунида ҳиссиётларини жиловлай олмай, йиғлаб юборди.

​"Бу мен учун охирги Европа саммити эди", - деди у ва журналистларга ЕК раҳбари лавозимида беш йиллик фаолиятини ёритганлари учун миннатдорлик билдиди. У шу йиллар давомида сал кам 150та саммитларда иштирок этганини таъкидлади.

"Умримнинг сўнгги кунига қадар Европага хизмат қила олганим учун фахр туйғуси билан яшайман", - деди ЕК раҳбари. Юнкернинг овози титроқдан бўлинди. Сўнгра кўзларида ёш қалқди.

Залда жимжитлик ҳукм сурарди. Шунда журналистлар Юнкерни олқишлай бошладилар.

Янгиликлар лентаси
0