Энг фойдали қуритилган мева – парҳезшунос-шифокор маслаҳати

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке
Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос-шифокор Елена Соломатина қуритилган мевалар фойдаси ҳақида айтиб, уларни қандай танлаш кераклигини тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Елена Соломатина қуритилган мевалар фойдаси ҳақида айтиб, уларни қандай танлаш кераклигини тушунтириб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор энг фойдали ёнғоқларни аниқлади

Мутахассис қуритилган меваларни "консентрат" деб атади, чунки улар таркибида янги меваларга қараганда кўпроқ витаминлар ва бошқа фойдали элементлар мавжуд. Бироқ уларда шакар миқдори анча юқори. Шунинг учун уларни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Шифокор энг фойдали қора олхўри ва майиз эканлигини айтди.

Соломатина қуритилган меваларда магний ва калийнинг юқори миқдори борлигини таъкидлаб ўтди. Майиз танадан ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради ва қон томирларини мустаҳкамлайди.

“Уларда жуда кўп антиоксидантлар мавжуд, антосиянинлар ва полифенолларга бой, қаришни тўхтатади ва юрак-қон томир тизимини даволайди, кўзларга фойдали таъсир кўрсатади. Аммо шуни эсда тутишимиз керакки, майиз барча бошқа қуритилган меваларга қараганда кўпроқ шакарга эга. Қора олхўри – ич бўшатади, туршак – пешоб ҳайдайди. Олмаларда жуда кўп калий бор. Анжир биопросессларни барқарорлаштиради”, - дейди Соломатина.

Унинг сўзларига кўра, қуритилган мевалардан компот пиширишнинг ҳожати йўқ, лекин истеъмол қилишдан аввал иссиқ бўлмаган сувда ювиш керак.

Шифокор, шунингдек, маҳсулотларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратди: ҳаддин зиёд “чиройли” бўлган  туршак, хурмо ва олхўриларни сотиб олиш керак эмас.

Бу жуда ёрқин ва ялтироқ қуритилган меваларга ҳам тааллуқли. Бундай белгилар маҳсулот олтингугурт, парафин ёки мой билан ишлов берилган бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0