Афғонистонда масжидга ракеталар отилди: 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-байрама
Празднование Курбан-байрама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожиа масжидда жума номоз вақтида содир бўлди. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўттиздан ошди ва яна кўпайиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Бугун, 18 октябрь куни Афғонистон жанубидаги Нангархан вилоятидаги масжидга ракеталар отилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳозирги вақтда ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди, яна ўнлаб киши жароҳатланди.

Портлаш оқибатида масжид томи қулади.

​

Уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча минтақада фаолият кўрсатаётган ҳеч қандай жанговар гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Янгиликлар лентаси
0