Fitch Ўзбекистон рейтингини барқарор деб эълон қилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишРейтинговое агентство Fitch Ratings
Рейтинговое агентство Fitch Ratings - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Fitch Ratings Ўзбекистонда келаси йил кутилаётган инфляция миқдори ва Ўзбекистон иқтисодига хавф солаётган асосий омилларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Fitch Ratings таҳлилий агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш даражаси барқарор.

ЯИМ миқдори нисбатан паст, инфляция нисбатан юқори бўлишига қармасдан давлат қарзининг камлиги, яхши суверен баланс ва юқори ривожланиш суръати Ўзбекистон рейтингини барқарор “ВВ-” даражасида сақлаб қолиш имконини берди, - дейилган хабарда.

Fitch Ratings Ўзбекистон ҳукуматининг молия сиёсатини умуман муваффақиятли деб баҳолаб қуйидаги прогнозларни бермоқда:  

  • 2019 йилда ўртача инфляция даражаси– 14,9 %ни ташкил қилади. 2020 йилда - 16 %гача ошиши ва 2021 йилда - 13,5 %гача камайиши кутилмоқда;
  • Умумий давлат бьюджети дефицити камайиб 2020 йилда ЯИМнинг 2,4 %ини, 2021 йилда – 1,8 %ни ташкил қилади;
  • Давлатнинг хорижий активлари 2019 йилда 34 %дан 22 %гача камаяди;
  • Давлат қарзи миқдори 20,8 %дан 28,7 %гача ўсади. Бу Ўзбекистон хориждан олишни режалаштираётган 5,3 млрд доллар қарзларини акс этади.

Шу билан бирга Fitch Ratings Ўзбекистон пул-молиявий сиёсатига энг катта хавф солаётган омилларни ҳам санаб ўтган:

  • АҚШ долларида сақланаётган давлат депозитлари (40 %) ва долларда олинган кредитларнинг улушининг (55%) - катталиги;
  • Давлат томонидан молиялаштирилаётган кредитлар фоизи - бозор нархидан пастлиги;
  • Молия бозорининг ривожланмаганлиги.

Эслатиб ўтаимиз, Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилда инфляция даражаси - 12,6 %, 2020 ва 2021 йилларда – 9,9 %  бўлиши кутилаётганини хабар қилган эди. Ундан ташқари МБ 2023 йилга келиб инфляция миқдорини 5 % миқдорида бошқариб туришни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0