ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Миграция масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос чоршанба куни ЕИ миграция оқимини тўхтатиш масаласини эмас, балки бундай оқимни қандай бошқариш ҳақида қайғураётганини айтди.
ЕКда ўтказилган брифингда чиқишида еврокомиссар ўз эгаллаб турган лавозимидаги беш йиллик фаолиятига қисқача якун ясади ҳамда ушбу йиллар давомида амалга оширилган ишлар ЕКни миграция соҳасида олдинда турган чақириқларга яхшироқ тайёрлаш имконини берганини айтди.
Аврамопулоснинг сўзларига кўра, Сурия шимоли-шарқидаги ҳодисалар "биз ҳамиша тайёр туришимиз кераклигини" кўрсатмоқда. У шунингдек, миграция соҳасидаги чоралар устида ишлаш якунига етмаганини, "у кўп куч ва вақт талаб қилишини" қўшимча қилди.
"Лекин биз ростгўй бўлмоғимиз керак: миграция масаласи келажакда ҳам бўлади, ҳеч қачон уни қандай тўхтатиш мумкин, деб ёндашилмайди, уни қандай яхшироқ бошқариш ечими устида фикр юритилади", - деди у.
ЕК маълумотларига кўра, ЕИ чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш кўрсаткичи 2018 йилда 150 минггача қисқарган, бу беш йил давомидаги энг паст кўрсаткичдир. ЕК ушбу натижага 2016 йилда ЕИ-Туркия ўртасида қочоқларга Туркия ҳудудида ёрдам бериш битими туфайли эришди.
Чоршанба куни тарқатилган докладда "яқин йилларда миграция сиёсий кун тартибида муҳим ўрин эгаллаши туфайли" чегара назоратини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги таъкидланган.