Эрдоған ғарб давлатларини мунофиқликда айблади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
НАТО давлатларига мурожаат қиляпман: ҚИП ва YPG қачон НАТО аъзоларига айланишга улгурди, нега мен бундан бехабарман? Нега НАТО мамлакатлари YPG ни қўллаб-қувватламоқда? Мен сизларни бизга қарши эмас, биз билан бўлишга чорлайман", - деди Туркия президенти.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Туркия президенти Тайип Эрдоған Сурияда турклар томонидан ўтказилган операцияни танқид қилишгани учун ғарб давлатларини мунофиқликда айблади ва Қурдистон Ишчи партияси (ҚИП) ҳамда РФда таъқиқланган "ИД" террористик уюшмасини Туркия ғанимлари "лойиҳалари" деб атади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы - Sputnik Ўзбекистон
Эрон турк қўшинларини Суриядан олиб чиқишни талаб қилди

Турклар қурдларга қарши: Сурия шимоли-шарқида ҳарбий операция бошланиши >>>

"Бизнинг иттифоқдошларимиз олдингизда бир нарса, ортингизда бошқа нарсани гапиришади… ҚИП – бу лойиҳа. Бизнинг иттифоқдошларимиз биз эмас, балки YPG (сурия қурдларининг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари) билан ҳаракат қилишни маъқул кўришди. Бизни бу операция учун танқид қилишмоқда ва ҳатто биздан уни тўхтатишни талаб қилишмоқда. Аммо 900 та снарядлар (YPG томонидан) шаҳарларимизга келиб тушди, бизнинг 20 нафар фуқароларимиз ҳалок бўлишди, 70 нафари жароҳатланди. Лекин (ғарб давлатларидан) ҳеч ким бизга қўнғироқ қилмади. Уларга ишониш мумкин эмас", - деди Эрдоған ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламент франкцияси йиғилишидаги чиқишида.

"ИД" арқондаги қўғирчоқ сингари бошқарилмоқда, унинг мақсади минтақамизда тартибсизликни юзага келтиришдир. ИДни бошқараётган давлатлар бугун ўзларини гўёки унга қаршидек тутишмоқда. Муаммо "ИД"да ва ҳатто ҚИПда эмас, бор муаммо бизнинг минтақамизга қарши режа-лойиҳа борлигида", - деб қўшимча қилди турк етакчиси.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон НАТОга Туркия ёки террорчиларни танлашни таклиф қилди

У яна бир бор АҚШни сурия қурдлари ўз-ўзини мудофаа қилиш кучларига қурол-аслаҳаларни етказиб беришда айблади. "АҚШ Ироқ орқали уларга қурол ортилган 30 минг юк машиналарини етказиб берди. Европа ҳам уларни қўллаб турибди. Террорчилар 90 километр узунликка тенг тунелларни қурган. Улар цементни қаердан олмоқда? Уни француз компанияси етказиб беряпти. Сиз буни қандай изоҳлайсиз? Улар буни яшира олмайди, ҳаммаси равшан. Лекин улар бунинг учун жавоб беришга мажбур бўлади", - деди Эрдоған.

"НАТО давлатларига мурожаат қиляпман: ҚИП ва YPG қачон НАТО аъзоларига айланишга улгурди, нега мен бундан бехабарман? Нега НАТО мамлакатлари YPGни қўллаб-қувватламоқда? Мен сизларни бизга қарши эмас, биз билан бўлишга чорлайман", - деб қўшимча қилди Туркия президенти.

Трамп Туркияга қарши санкциялар киритди >>>

Эрдоған 9 октябрь куни Сурия шимолида Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси ва "ислом давлати" террористик уюшмасига қарши "Тинчлик манбаи" операцияси бошланганини эълон қилган эди. Турк авиацияси шу куннинг ўзида Рас ал-Айн шаҳри ва икки давлат чегарасидаги қатор Сурия шаҳарлари бўйлаб зарбаларни амалга оширди. Сал кейин операциянинг ер устидаги қисми бошлангани эълон қилинди. Дунё ҳамжамияти Анқара ҳаракатларини қоралади.

Янгиликлар лентаси
0