ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Жиззах вилояти Божхона қўмитаси ходимлари хорижий фуқарони жаримага тортишди, деб хабар қилмоқда ДБҚ матбуот хизмати.
Яқинда Жиззах шаҳрида ўтказилган рейд давомида, божхона ходимлари “Кўк бозор” яқинида турган BMW автомобилининг ҳужжатларини текширишган.
Хорижий фуқаро С.В. бошқарувида бўлган автомобил, автотранспортга расмийлаштирилган мажбуриятнома талабларини бузган ҳолда белгиланган 90 кун муддатдан ташқари яна 93 календарь куни давомида Ўзбекистон ҳудудида бўлгани ва қонунда белгиланган 31 565 276 сўм бож тўланмагани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан айни дамда божхона текшируви ўтказилмоқда. Хориж фуқароси автомобили жарима майдончасига жойлаштирилган.