ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Россияга киришда мигрантлар депортация ёки мамлакатдан маъмурий чиқариб юборишдан мажбурий суғурта қилиш тартиби жорий этилиши мумкин. "Парламентская газета" хабар қилди.
Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмита 15 октябрда қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Ташаббус муаллифлари фикрига кўра, бу ҳужжат мигрантлар учун мажбурий ҳужжатлар тўпламига киради.
Суғурта муддати 270 кунни ташкил этади – бу хорижий фуқаро Россияда қоши мумкин бўлган энг кўп муддат.
Мажбурий суғурта мигрантлар ва мамлакат бюждетига ёрдам беради: яъни Россия Федерациясидан чиқариб юборилган чет эллик ишчилар йўқолган иш ҳақини қисман қоплайди, давлатга эса федерал бюджетдан депортация қилиш харажатларини камайтиради.
Ҳозирги вақтда чет эл фуқароларини экстрадиция қилиш асосан Россия ҳисобига амалга оширилмоқда ва муҳожирларнинг 40 фоизи ўзининг ёки таклиф этувчи томон маблағи ҳисобидан мамлакатни тарк этишмоқда.
Бироқ, Россия Федерацияси ҳукуматида ушбу таклифга салбий баҳо берилди.
Давлат идораси вакилларининг таъкидлашича, Фуқаролик кодексига мувофиқ ноқонуний манфаатларни суғурта қилишга йўл қўйилмайди ва суғурта тизимида бундай банд мавжуд эмас.