ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Қурд-араб кучлари Суриянинг Рас ал-Айн аҳоли пункти яқинида Туркия ҳарбийларига забра беришди. Ҳужум оқибатида 75 нафар туркиялия аксарлар қурбон бўлди ва 7та танк йўқ қилинди. Бу ҳақида қурдларнинг Firat ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўр, зарба оқибатида яна 19 нафар туркиялик аскарлар жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Туркия стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Рас ал-Айн шаҳрини ўз назорати остига олган эди. Туркия президенти октябр ойининг бошида Сурия шимолида "Тинчлик манбаи" операциясини бошлаганини хабар қилган эди. Шундан сўнг Суриянинг шимолий ҳудудига турк қўшинлари киритилган эди.