ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бухоронинг Когон шаҳрида бир келиннинг кирдикорлари фош этилди.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, 27 сентябрь куни номаълум шахс Когон шаҳар Махтумқули маҳалласида яшовчи нафақадаги фуқаро С.М.га тегишли жами 29 700 000 сўмлик 11 турдаги тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу манзилда яшовчи, фуқаро С.М.нинг келини А.С содир қилганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда тўлиқ хужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан қўзғатилган .
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.