ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Россия ҳукумати рус фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш аризасини кўриб чиқиш муддатини қисқартирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ҳужжатга кўра, эндиликда ариза 3 ой ичида кўриб чиқилади. Ҳозир кўриб чиқиш муддати 6 ойни ташкил этади.
Таъкидланишича, қонун Россия фуқаролиги олиш тартибини такомиллаштиришга ҳамда Россияда қонуний асосда яшаб келаётганларга уни олиш учун мавжуд бўлган маъмурий тўсиқларни қисқартиришга имкон беради.
Қонун маъқулланган ва кўриб чиқилиши учун Россия Давлат думасига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юқори малакали хорижий мутахассислар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган меҳнат муддатини уч йилдан бир йилгача қисқартиришни назарда тутган қонун кучга киргани хабар қилинган эди.