Валюта айирбошлаш хусусий шохобчалари аҳолига зарар келтиради

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк ходимлари фикрича, хусусий тадбиркорлар реал бўлмаган валюталар курсини ўрнатиб, қалбаки валюталарни сотиши ва асоссиз, ўта юқори фоизларни қўлга киритиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Республикада валюта айирбошлаш хусусий шохобчалари нима учун ҳали-ҳануз очилмаётганлиги борасида Ўзбекистон Марказий банки изоҳ берди, хабар қилади Spot.uz.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 октябрдан банкоматлар валюта беришни тўхтатади

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Янги ҳужжатда валюта айирбошлаш хусусий шохобчаларининг фаолияти назарда тутилмаган.

Марказий банк бошқарув раиси ўринбосари Бобир Абубакировнинг сўзларига қараганда, қонун тайёрланиши жараёнида мазкур масала бир неча бор кўтарилди. Қонун чиқарувчилари халқаро тажрибани ўрганиб чиқди.

“Россия ва Тожикистонда бундай тажриба бўлган, аммо у ўзини оқламаган. Хусусий секторга валютани сотиш ва харид қилиш билан шуғулланиш ҳуқуқи берилганди. Аммо суистеъмолликлар бошланиб кетди”, - деди Абубакиров.

Унинг сўзларига қараганда, тадбиркорларнинг кўпинча валютага реал бўлмаган курслар ўрнатиши, қалбаки купюралар сотиши ва асоссиз юқори фоизлар олиши кузатила бошланди. Табиийки, бундан оддий аҳоли зарар кўра бошлади.

Валютани сотиш ва харид қилиш билан фақат банклар шуғулланишидан мақсад жиноий фаолиятдан тушган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишдир, дейилади изоҳда.

“Бугунги кунда валюталарни сотиш ва харид қилиш операциялари билан фақат банклар шуғулланиши мақсадга мувофиқ деб топилди”, - дея хулоса қилди иқтисодчи.

Янгиликлар лентаси
0