ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. 2019 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига берилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, Эфиопия бош вазири мамлакатнинг Эритрея билан чегара можаросини ҳал қилишга қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофотига лойиқ деб топилган.
Тинчлик йўналишидаги олий мукофот Альфред Нобель васиятига кўра Стокгольмда эмас, балки Осло шаҳрида 10 декабрь – мукофот асосчиси вафот этган куни топширилади.