Қозоғистонда ўқ-дори портлаш оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишБоеприпасы для миномета
Боеприпасы для миномета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Арис шаҳри яқинида юз берган портлаш оқибатида ҳарбий қисм муҳандислик хизмати бошлиғи майор Акишев ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Арис шаҳри яқинидаги полигонда йиғиб олинган ўқ-дориларни йўқ қилиш ишлари вақтида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Визы, приглашения, прописка: новое положение от Правительства Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти МДҲ учун ягона виза жорий этишни таклиф қилди

 “11 октябрда тўпланган ўқ дориларни йўқ қилиш вақтида махсус жиҳозланган ўқув полигонида ўқлар барвақт портлаши юз берди. Натижада гуруҳ раҳбари, ҳарбий қисм муҳандислик хизмати бошлиғи, майор А.С.Акишев олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди”, - дейилган хабарда.

Воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Бу ҳолат яқин атрофдаги аҳоли учун хавф туғдирмайди, вазият назорат остига олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июнида Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин оқибатида ўқ-дорилар портлаши содир бўлганди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди ва 165 киши жароҳатланди. Шаҳардан аҳоли эвакуация қилинди.

Янгиликлар лентаси
0