Ўзбекистон Украинага чартер авиақатновни янгилай олмади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании Nodrwind
Самолет авиакомпании Nodrwind  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Charter Flights Group раҳбарияти Киевда бўлиб, Украина авиация соҳаси маъмурлари билан музокаралар олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Тошкент-Киев-Тошкент авиация алоқаси қайта тикланиши амалга ошмади, деб хабар берди компания вакили РИА Новости агентлигига.

Рейсга чипта харид қилган қатор йўловчилар бугун ўз ижтимоий тармоқларида парвоз ташкилотчилари пул маблағларини қайтаришни бошлаганликлари тўғрисидаги маълумотни тарқата бошладилар.

“Биз украиналик тараф билан барча зарур ҳужжатларни келишиб, парвозлар жадвалини тасдиқлатиб ҳам олгандик. Чипталар сотуви бошланган эди. Аммо авиақатновнинг бевосита очилишидан олдин рухсатнома бекор қилинганлиги тўғрисида Киевдан хабар олдик”, - деди Charter Flights Group ходими.

Компания хабарига кўра, айни пайтда унинг раҳбарияти Киевда бўлиб, Украина авиация соҳаси маъмурлари билан музокаралар олиб бормоқда.

“Умид қиламизки, парвозлар қайта тикланади”, -  қўшимча қилди суҳбатдош.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати аниқлаштиришича, чартер асосида ташишлар шартномасига кўра, авиакомпания рейсларни амалга ошириш учун самолетлар ва экипажни тақдим этади, қолган масалалар эса чартер ташкилотчилари масъулияти остида қолади.

Эслатамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” жорий йил 5 октябрдан Тошкент-Киев-Тошкент авиақатнови қайта тикланаётганлиги ҳақида сентябрда маълум қилганди.

2015 йил 5 майдан бошлаб украиналик авиакомпания нархларни шакллантиришда демпинг сиёсатини олиб борганлиги туфайли Киевга қатновлар тўхтатилганди. Украина томонидан “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳам ўз қатновларини бекор қилди. Бу давлатлар ўртасидаги ягона мавжуд йўловчилик авиарейс эди.

2014 йил июнда Ўзбекистон ва Украина авиация соҳаси маъмурлари ўртасида ҳар тарафдан ҳафтасига иккитадан рейс қўйилиши юзасидан, яъни слотлар паритетини тасдиқловчи ҳукуматлараро келишув имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0