Бангладешда эркак овқатдан топилган соч туфайли ўз хотини сочини қириб ташлади

Oбуна бўлиш
Бангладешлик эркакка оғир шикаст етказилик юзасидан айблов эълон қилинди ва у 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Бангладеш полицияси хотини сочини қириб ташлаган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости globalpunjtv нашрига асосан хабар қилди.

Стрижка - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонлик эркак сартарошлар сочини “кал” қилиб олди – видео

Хабарда ёзилишича, қишлоқ аҳолиси аёлга нисбатан зўравонлик ҳақида шикоят билан полицияга мурожаат қилган.

Полиция бошлиғи Шариар Хан сўзларига кўра, эр турмуш ўртоғи тайёрлаб берган нонуштада сочни топади.

“Унинг жаҳли чиқди, кейин пискани олиб, мажбуран хотини сочини қириб ташлади”, - дейди полициячи.

Эркакка оғир шикаст етказилик юзасидан айблов эълон қилинди ва у 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0