“Ўзбек саҳнасига чиқишни истайман”: San Jay президентга мурожаат йўллади

© InstagramРэпер San Jay посвятил песню Алишеру Усманову - видео
Рэпер San Jay посвятил песню Алишеру Усманову - видео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рэпер ҳар йили концерт фаолиятини олиб бориш учун 20 миллион сўмли лицензияни олишга мажбур бўлаётгани ва лекин бунинг ҳеч қандай фойда бермаётганидан шикоят қилди.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. San Jay тахаллуси остида ижод қилаётган асли навоийлик Санжар Джавбердиев ўз ижтимоий тармоғида Ўзбекистон президентига мурожаатномасини жойлаштирди.

10-дақиқалик видео мурожаатида рэпер узоқ муддат давомида “Ўзбекконцерт” тарафидан яккахон концерт ўтказишга рухсат ололмаётганидан нолиди.

“Рухсатнома учун мендан кейинроқ ҳужжат топширганлар аллақачон шаҳар бўйлаб концерт афишаларини осиб чиққан, мен эса ҳалигача жавоб кутяпман”, - дейди у.

Рэпер сўзларига қараганда, у ҳар йили концерт фаолиятини олиб бориш учун 20 миллион сўмли лицензияни олишга мажбур бўляпти, аммо унинг ҳеч қандай фойда бермаётганига, яккахон концертга рухсат ҳанузгача берилмаганига шикоят қилди.

“Истагим - Тошкентда 100% жонли ижродан ташкил топган, Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган концерт қўйиш, – дейди San Jay. – Менинг қўшиқларим фақат яхшиликка даъват этади”.  

Истиқболда, рэпер "ўзбек эстрадасини дунё миқёсига олиб чиқиб, ўзбек тилида жаҳон хитини яратиш"ни мақсад қилиб олганини ҳам айтди. 

Мавжуд тўсиқлар ҳақида гапирар экан, у “кимгадир ташқи кўринишим, имиджим ёқмаётгандир, билмадим”, - дея якун ясади.

Янгиликлар лентаси
0