“Қаҳрамонларимиз” танлови: ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Қримга йўл олади

© Пресс-служба лагеря "Артек"Дети из Узбекистана во время смены Института Пушкина "Русский язык" в "Артеке"
Дети из Узбекистана во время смены Института Пушкина Русский язык в Артеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Артек” Халқаро болалар марказида бўлиб ўтадиган танловда Тошкент, Бухоро, Нукус, Андижон ва Тошкент вилоятидан катта синф ўқувчилари иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik, Лев Рыжков. Собиқ иттифоқ ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Қаҳрамонларимиз” Халқаро танлов ташкилий қўмитаси финалга чиққанларнинг якуний рўйхатини аниқлаб олди. Ушбу мусобақа ташкилотчилари қаторида Россотрудничество ва “Сделаем вместе!” ҳаракати бўлиб, унда 11 мамлакатдан 13 минг нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди. Финалга 34 та ижодий иш танловдан ўтди. Уларнинг еттитаси ўзбекистонлик 7-10-синф ўқувчиларининг маҳсули бўлиб чиқди. Бу гуруҳ жорий йил 16 октябрдан 7 ноябрга қадар Қримга - “Артек” оромгоҳига йўл олади.

Меҳнат қаҳрамони

Нодирапошшо Абдулҳусайнова ўз ишида Салима Машраббоева – паранжасини ечган илк ўзбекистонлик аёл тўғрисида ҳикоя қилади. Айтилишча, Салимани фақатгина бу ҳаракати машҳур қилгани йўқ.

“Иккинчи Жаҳон уруши даврида Салима Машраббоева меҳнат фронти қатнашчиси бўлган, - дейди Нодирапошшо. – Гарчи, бу ерда - фронт ортида гранталар портламас, ерга ўқ еган аскарлар қуламаса-да, бу жой бошқача фронт эди. Муносиб яшашда давом этиш керак бўлган, ва ҳудди шундай муносиб равишда жонини сақлаб қолиш керак бўлган фронт эди бу”.

Урушдан кейин Салима Машраббоева кўп йил мебель фабрикасида ишлаган. Бухоролик ўқувчи қизнинг айтишича, меҳнат қаҳрамони ниҳоятда муносиб, ўрнак бўла оладиган ҳаёт кечирди – ёшларни тарбиялар ва атрофдагиларга ҳамиша ёрдам берар эди. У ўз оиласини қўриган, ватан равнақи  учун хизмат қилган қаҳрамон эди, дейилади иншода.

Оддий аскардан генерал-майоргача

“Темирдек мустаҳкам генерал” Собир Раҳимов яна бир ўзбекистонлик иштирокчи Диана Бахтиева учун афсонавий қаҳрамон бўлди. С.Раҳимов ўз ҳарбий фаолиятини 1922 йилда оддий армия аскари сифатида бошлайди. Босмачилар билан жангларда кавалерияга қўмондонлик қилган, бир неча бор жароҳатланганди. Жасорати учун Қизил нишон билан тақдирланган ҳам эди. 1941 йилда фронтга майор унвонида кетган Собир Раҳимов 1943 йил генерал-майор бўлди.

“Фаолиятдаги ушбу нисбатан тез суръатларда ўсиш офицернинг шахсий сифатлари билан ҳам ифодаланади, – деб ёзади Диана. – Менинг севимли қаҳрамоним, ҳеч шубҳасиз, довюрак ва масъулиятни бўйнига олишдан қўрқмайдиган, раҳмли ва адолатли, бошқаларни тушунадиган инсон бўлиши керак”.

“Темирдек мустаҳкам генерал” 1945 йил 26 март куни Данциг (ҳозирги Польшанинг Гданьск шаҳри) яқинида ҳалок бўлган. Собир Раҳимовнинг ўлимидан 20 йил ўтгач, 1965 йил 6 майда унга Совет иттифоқи Қаҳрамони унвони берилади.

“Ким ўзар”

15 яшар Мубина Ғуломова ўз қаҳрамони сифатида 1959-1983 йилларда Ўзбекистон ССР раҳбари Шароф Рашидовни танлади.

“Рашидов даврида 1966 йилда Ўзбекистон пойтахти – Тошкент қайта таъмирланади, - ҳикоя қилади ўз иншосида Мубина. – Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот институтлари сони 64 тадан 100 гача ошганди. В.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси дунёнинг энг йирик авиацион корхоналари бешталигига кирди. Унинг даврида янги музейлар, парклар, театрлар қурилган эди”.

Жалақудуқ тумани мактаби ўқувчиси фикрича, Шароф Рашидов унга табиатан хос бўлган кучли етакчилик хусусиятларини қўллай олгани ва оқил дипломат сифатида Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшгани билан қаҳрамон ўрнини эгаллашга ҳақлидир.

Ўрта Осиёлик Третьяков

И.Юсупов номидаги Давлат махсуслаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчиси, нукуслик Айжамал Кенжебаева Ўзбекистон қаҳрамонлари қаторида Киевда туғилиб, Москвада вафот этган Игорь Савицкийни кўрсатишни лозим деб топди. Ушбу рассом, реставратор, этнограф ва санъатшуноснинг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон олдидаги хизматларининг аҳамиятини камайтирмасдан, муносиб тан олиш керак, албатта.

“1950 йилда Игорь Савицкий Қорақалпоғистонга Собиқ иттифоқ Фанлар академиясининг Хоразм археолог ва этнографлар экспедицияси таркибида ишлаш учун ташриф буюрганди. У бу ерда халқ-амалий санъати буюмларини махсус коллекцияга тўплаш масаласини ўрганган эди. – деб ёзади Айжамал Кенжебаева. – Игорь Савицкийни бу олиб борган фаолияти шу қадар таъсирлантириб, ўзига маҳлиё қиладики, у қуйи Амударёда, чўллар ичида яшаётган, камчиликни ташкил этган халқ – қорақалпоқларнинг шу пайтгача кам ўрганилган санъати билан жиддий равишда қизиқа бошлайди”.

Экспозицияси Третьяков галереяси билан солиштириладиган ноёб Санъат музейи асосчиси, ушбу беғараз заҳматкашни, мактаб ўқувчиси, шубҳасиз, Ўзбекистон қаҳрамонлари пантеонига киришга мансуб, деб ифодалайди.

Чақалоқ халоскори

Ўн беш ёшли тошкентлик Юлия Костецкая ўз қаҳрамони сифатида Камолжон Турғуновни – Павлов уйининг афсонавий мудофаачисини кўрсатади. Павлов уйи Сталинград марказида жойлашган у қадар катта бўлмаган, 4-қаватли умумий турар жойи бўлиб, унинг ишғолини немислар ҳам уддалай олмаган эди. Ўттиз нафар совет жангчилари 58 кун давомида уни сақлаб турдилар. Лекин, ҳайратланарлиси фақат бу эмас.

“Сукунат қўнган замон, Камолжон уй ертўласидан келаётган аёл товушларини эшитади, - деб ёзади Юлия. – Ертўлада 15 та аёл борлиги аниқланади, уларнинг бирини қўлида эса янги туғилган чақалоқ бор эди. Қутқарилганларни эвакуация қилиш имкони бўлмади. Улар ҳам 58 кун давомида қамалда қолади. Ҳарбийлар янги туғилган чақалоқнинг онаси билан ўзларидаги охирги қоқи нонинию сувини баҳам топганди. Айнан Камолжон ёш онага сути қочмасин дея, овқат олиб келарди. Лекин, онанинг сути вақти келиб барибир йўқолади ва бунда Камолжон гўдак-қизчани ун ва сув қориштирмаси билан боқиб сақлаб қолишга ёрдам беради. Кейинчалик эса она-болани Волга дарёсининг хавфсиз қирғоғига кўчириб ўтишда ҳам кўмаклашган эди”.

Павлов уйида дунёга келган қизча, кўп йиллар ўтгач, чўқинган ота-оналари билан, шу жумладан Камолжон Турсунов билан учрашади. Сталинграднинг ўзбек ҳимоячиси 93 ёшгача умр кўради.

Кенгюрак отахон

Олмазор қишлоғидан бўлган Севара Маматқулова ўз қаҳрамони дея Шоаҳмад Шомаҳмудовни атайди.

“Шомаҳмудовлар оиласи Тошкентга эвакуация қилинган 15 етим болани асраб олган эди, - деб  ёзади Севара Маматқулова. – Биргина 1943 йилнинг ўзида кекса темирчи тўрт болага оталик қила бошлайди. Шомаҳмудовлар бой бўлмаса-да, ниҳоятда аҳил-тотув яшардилар. Тошкент болакайлар учун иккинчи ватан бўлиб қолади. Оиладаги ҳамма болалар соф ўзбек тилида гапирар, бир тану бир жон бўлиб яшар, бир-бирларига ёрдам кўрсатиб, қўллаб-қувватлаб катта бўладилар”.

Шомаҳмудовлар оиласи Раҳмат Файзийнинг “Ҳазрати инсон” романи ва “Сен етим эмассан” машҳур кинофильмининг бош қаҳрамонларининг тимсолларига айланган эди. Оила бошлиғи роппа-роса 100 ёшгача умр кўриб, катта меҳрибон оиласи қуршовида оламдан ўтади.

Вафотидан кейинги унвон

Конкурсдаги бошқа иштирокчи - андижонлик Максим Эргашбоев замондошимиз бўлган Шуҳратбек Зоҳидовни ўзига яқин қаҳрамон деб номлайди.

“2000 йилда Шуҳратбек Зоҳидов ўта хавфли жиноятчиларни - Избоскан туманидаги диний экстремистларни қўлга олишда қаҳрамонлик кўрсатади, - дея бошлайди ўз иншосида Максим. – Хизмат йиллари давомида, Шуҳратбек Зоҳидов ватан ғанимларига муросасиз бўлиб, террористларга қарши аёвсиз кураш олиб борган”.

Курашларнинг бири Зоҳидов учун сўнгиси бўлиб қолади. 2005 йил майда террористлар билан бўлган жангда Шуҳратбек ҳалок бўлади. Унга вафотидан сўнг “Шуҳрат” унвони берилади.

Ўзбекистонлик қатнашчилар ўз ишларини “Артек” оромгоҳида жорий йил 4 ноябрь куни бўлиб ўтадиган танлов финалида тақдим этадилар.

Янгиликлар лентаси
0