Энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился со строительством современных энергоэффективных домов
Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством современных энергоэффективных домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф давомида Мирзиёев бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Қурилишда қўлланилаётган инновацион, энергия тежамкор технологияларга алоҳида эътибор қаратди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.
Энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак – Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.

“Уйлар сонини кўпайтириш, энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак. Бунинг учун қурилиш материаллари, базальт толаси ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириб, ҳар бир ҳудудга етказиб бериш зарур”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Бинокорлик ишларининг бориши, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Қурилишда маҳаллий материаллардан фойдаланилаётгани, уйлар ҳам тўлиқ мамлакатда ишлаб чиқарилган маиший техника ва мебеллар билан жиҳозланиши таъкидланди. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.
Энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак – Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.

Шу ерда Олмазор тумани фаоллари билан ҳам мулоқот бўлди.

Мазкур иншоотни қуриш ишлари жорий йил февраль ойида бошланган.

Майдон 6 та лотга бўлинган бўлиб, биринчи ва иккинчи лотларда савдо маркази, офислар ва кўнгилочар масканлар бунёд этилмоқда. Уч, тўрт ва бешинчи лотларда 2 минг 100 хонадонга мўлжалланган 28 та кўп қаватли уй, олтинчи лотда 300 ўринли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 500 ўринли мактаб қурилмоқда. Уйларнинг биринчи қаватидан савдо дўконлари ўрин олади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.
Энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак – Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.

Хонадонларда алоҳида иситиш тизими ўрнатилади. Деворлар етти қатламдан иборатлиги, жумладан, базальт толаси билан қоплангани қишда иссиқ, ёзда салқин ҳароратни яхши сақлайди.

Янгиликлар лентаси
0