Ўзбекистон ҳукумати миграцияни қисқартирмоқчи

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга келиб республикада иқтисодий фаол аҳолининг сони 17% га ошади.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилгача меҳнат мигрантлари сонини 16,6% гача (2018 йилдаги 1,96 миллион киши билан қиёслаганда) қисқартиришни режалаштирган, дея республикада 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиш концепцияси лойиҳасига асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар қилади.

2030 йилга келиб, мамлакатдан ташқарига ишлаш учун чиқиб кетаётган иқтисодий фаол аҳоли сонини 2018 йилги 15,6%дан 11,1%гача қисқартириш кўзда тутилган. 

Складирование и контроль качества продукции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони маълум қилинди

Лойиҳада келтирилган маълумотларга кўра, 2030 йилда мамлакатда иқтисодий фаол аҳоли сони 17% га, яъни 2018 йилги 15,099 миллиондан 17,707 миллион кишига ўсиши кутилмоқда. Шундай қилиб, мигрантлар сони 2,355 миллиондан 1,965 миллион кишигача қисқаради ва пасайиш суръатлари 16,6%ни ташкил этади.

Вазирлик прогнозларига кўра, аҳолининг ўсиш суръатлари йиллик ўртача 1,3%ни ташкил этиши баробарида, 2030 йилда мамлакат доимий аҳолисининг йиллик ўртача сони 18,4% га ўсиб 38,6 миллион кишини ташкил этади.

Меҳнат миграциясини камайтириш чоралари қаторида хусусий тадбиркорлик секторида янги иш жойларини ҳосил қилиш учун ушбу сектор даромадларига бўлган солиқ юкини пасайтириш, меҳнат бозорида танглик кузатилаётган вилоятларда янги корхоналарни барпо этиш ҳамда иш берувчиларни ишчи кучини ёллашга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида Меҳнат кодексини қайта кўриб чиқиш кабилар ўрин олган.

Пассажиры поезда Ташкент - Москва, прибывшего на Казанский вокзал, на платформе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига уй берилади

Кўрсатилган чораларнинг амалга оширилиши маҳаллий иқтисодиётда иш билан банд аҳоли сонини 14,6 миллионгача (+1,3 баробар) ошириш имконини яратади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистондан ташқарида меҳнат қилаётганлар сони 2,6-3 миллион кишига тенг (иқтисодий фаол аҳолининг тахминан 20%). РФ ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россиядаги барча мигрантлар сонининг 10% изини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0