ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Хитойлик уч нафар сайёҳ Самарқанддан Шахрисабзга бориб келиш учун такси ҳайдовчисига келишилган 250 000 сўм ўрнига 2 500 000 сўм тўлашди, деб хабар қилмоқда STV телеканали.
Ҳайдовчи эса, пулнинг ортиқчасини меҳмонларга қайтариш ўрнига, лом-мим демай кетиб қолган. Кейинроқ туристлар нима бўлганини англаб етишган ва Регистон майдонида туристик полицияга мурожаат қилишган.
Туристларда, таксининг давлат рақами акс этган фотосурат бўлгани сабабли ЙПХ ходимлари бир зумда машинани топишган. “Виждонли” ҳайдовчи меҳмонларга пулнинг ортиқчасини қайтариб беришга мажбур бўлган.