Қулайлик: Тошкент метросида янги тўлов тизими

Oбуна бўлиш
“Буюк Ипак йўли”, “Амир Темур ҳиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Мирзо Улуғбек”, “Чилонзор”, “Беруний”, “Минор” ва “Абдулла Қодирий” метро бекатларида Humo карталари билан тўловни амалга ошириш мумкин.

Humo карталаридан бевосита тўловни амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун махсус турникетлар ишга туширилган. Мазкур тизим йўловчиларнинг кассада навбатда узоқ туриб қолишларини олдини олиб, улар учун қулай имконият яратади.

Тўловни амалга ошириш учун Humo картасини бор-йўғи валидаторга тегизиш талаб қилинади.

Ҳозирги кунда мазкур тизимга метрополитеннинг барча бекатларини улаш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0