ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин шу йил 1 октябрдан президент ва бош вазирга тўланадиган маошни 4,3 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади, деб хабар қилди РИА Новости.
Фармон билан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш вазирлари, Тергов қўмитаси раҳбари, Бош прокурор, ФҚХ директори, Миллий гвардия бошлиғи, Ташқи разведка хизмати директори, ФҚХ директори, давлат фельегерлик хизмати директори, Хавфсизлик Кенгаши котиби, Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари, Марказий сайлов комиссия раиси ва унинг ўринбосарлари, инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг иш ҳақи миқдори оширилди.
Ҳужжатга асосан ҳукуматга ушбу ҳаракатларни молиялаштиришни таъминлаш ҳақида топшириқ берилди.
Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, маош режали индексация қилинди.