ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Германиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Трир-Саарбург туманида F-16 қирувчиси ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.
Американинг Шпангдалем авиабазаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, самолёт АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ва унинг бошқарувида америкалик учувчи бўлган.
Учувчм катапульта ёрдамида самолётдан отилиб чиқишга муваффақ бўлган. Пилот қидирув гуруҳи томонидан топилгани ва у енгил жароҳат олгани аниқланди.
Полиция маълум қилишича, самолёт одам яшамайдиган ҳудудда қулади.
Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича текширув ўтказилмоқда.