Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди – видео

© Sputnik / Игорь ЗарембоПосетитель в операционном зале офиса банка
Посетитель в операционном зале офиса банка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Вологодск вилоятидаги Череповец шаҳрида банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Россиянинг Вологодск вилоятидаги Череповец шаҳрида банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости РЕН ТВ каналига асосланиб хабар қилмоқда.

Ҳодиса 8 октябрь куни эрталаб соат 5 да шаҳарнинг Моченков кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган банк бўлимида содир бўлган.

Маълум қилинишича, банкомат эркак уни газ ускунаси ёрдамида очмоқчи бўлган пайтда портлаб кетган. Натижада воқеа жойида эркакнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган.

Ушбу бинода истиқомат қилувчилар жабр кўрмаган. Ҳозирда терговчилар ҳодиса тафсилотларини аниқлашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0