ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда илк бор Глобал жангчилар чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Synergy Global Forumда айтиб берди, РИА Новости хабарига асосан.
“Биз Ўзбекистонда илк бор GFC 20 мусобақасини ўтказамиз. Режага кўра унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 нфвар россиялик жангчилар иштирок этади. Жанг "Хумо аренада" бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳукумати кўмагида”, - деди Нурмагомедов.
Ундан ташқари Ҳабиб Ўзбекистонда Аралаш яккакураш санъатини (MMA) ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини ва республика ҳудудид ўз спорт академиясини очишни режалаштираётганини хабар қилди.
“Ўзбекистонда менинг кўп дўстларим, мухлисларим бор. Дунёнинг қаерида бўлган бўлсам, ўзбеклар олдимга келиб менга омад тилашади”, - деди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ММАнинг енгил вазнида енгилмаган чемпион. У 28та жанг ўтказиб 28та ғалаба қозонган. Нурмагомедов айтишига қараганда, у ўз спорт карьерасини 30та жанг билан якунлаш ниятида.