ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари пахта теримида иштирок этди, деб хабар қилмоқда ДСҚ матбуот хизмати.
“Давлат солиқ қўмитасининг 250 нафардан зиёд ходимлари шанба куни ўз ташаббуслари билан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Воҳиджон агро” фермер хўжалиги майдонидаги пахта теримида иштирок этди”, - дейилган хабарда.
Солиқчилар бир кунда жами 9,3 тоннадан ортиқ пахта теришган. Кун сўнгида энг фаол теримчиларга Қўмитанинг эсдалик совғалари топширилган.