Бургут ёрдамида Альп тоғларининг ажойиб манзараси видеога олинди

Oбуна бўлиш
Ўзингизни болакай Нильсдек ҳис қилинг - бургут қанотлари орасига ўрнатилган камера ажойиб манзаларларни суратга олди.

Олимлар сув бургутининг (орлан) қанотлари орасига камера ўрнатиб уни Альп тоғлари устидан учиришди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу тажриба ёрдамида олимлар тоғ чўққиларидаги музликлар қандай аҳволда эканини текширмоқчи бўлишган.

Натижада олимлар Альп тоғлари чуққисидаги музликлар интенсив эриётганининг гувоҳи бўлишди. Хабарда айтилишига кўра, эриш шу тезликда кетаверса аср охирида тоғда умуман қор қолмайди. Сабаб – глобал иқлим исишидир.

Шу билан бирга альп тоғлари устидан қуш парвози баландилигида суратга олинган жуда гўзал манзараларни томоша қилиш мумкин. Ушбу видеони томоша қилган киши ўзини қушлар елкасида парвоз қилган болакай Нильсдек ҳис қилса ажаб эмас.  

Сув бургути (Орлан) – бу узунлиги 75-100 см бўлган, сув қирғоғига яқин ҳудудларида яшайдиган йиртқич қушдир. Сув бургутининг оддий бургутдан фарқи – унинг балиқ билан озуқланишида. Шу сабаб сув бургутининг панжалари патсиз бўлади ва уларда силлиқ ўлжани ушлаб туришга мослашган тишлари бор. Ташқи кўриниши ҳам оддий бургутдан бироз фарқланади – унинг тумшуғи каттароқ ва думи учбурчаксимон бўлади.

Янгиликлар лентаси
0