“Қовун туширган” Лукашенко ёхуд Зеленский қандай қилиб унинг “ўтакаси ёрди” – видео

Oбуна бўлиш
Александр Лукашенко Беларусь ва Украина минтақаларининг Житомирдаги форумида Украина раҳбарини ноқулай вазиятга солиб қўйди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь ва Украина регионларининг Житомирдаги форумида Украинани янглишиб Россия деб атади.

“Биласизми, Владимир Александрович, Россия минтақаларининг бу майдончаси, минтақалар раҳбарларининг бевосита алоқалари бизга 6 млрд. дан кўпроққа тезроқ яқинлашишга ёрдам берди...”, - деб айтган Лукашенко нутқи вақтида.

Владимир Зеленский Беларусь президентининг гапини бўлиб: “Украинанинг, Александр Григорьевич”, - дея унинг гапини тузатган Зеленский.

Лукашенко бунга жавобан ҳазил тариқасида Зеленскийга: “Мен қўрқиб кетдим, ўйлабманки, наҳотки “Владимир Владимирович” (Россия президенти Путиннинг исм-шарифини назарда тутган ҳолда – таҳр.) деб юборган бўлсам.

Унинг сўзларидан кейин залда кулги кўтарилган.

Янгиликлар лентаси
0