Сенатнинг 23-ялпи мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилиши маълум қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаседание сената Олий Мажлиса
Заседание сената Олий Мажлиса  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Ялпи мажлис кун тартибига “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Меценатлик тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги, “Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси каби қонунлар киритилган

Акция Бессмертный полк в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Матвиенко: Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича Сенат ҳамраисларига топшириқлар берилди

Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари, баъзи давлат органларининг, шу жумладан Ўзбекистон Миллий гвардияси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунлар сенаторлар томонидан кўриб чиқилади. 

Сенат аъзолари Маданий ўзликни намоён этиш шакллари хилма-хиллигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш масаласини ҳам муҳокама қилади.  

Хоким Ферганской области Шухрат Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Шуҳрат Ғаниев масаласи бўйича Сенат Регламент ва Одоб коммиссияси йиғилиши ўтказилади

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.

Сенат аъзолари ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар, табиий газ қувурлари тизими ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан  Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0