ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. “Мисс Москва - 2015” Оксана Воеводина собиқ турмуш ўртоғи Муҳаммад Vдан омма олдида жанжал қилмасликни сўради.
Воеводина собиқ турмуш ўртоғи билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери кўришмаганлигини маълум қилди. Таъкидлашича, Муҳаммад V ундан ва фарзандидан яшириниб, можарони кенг оммага ошкор қилмоқда.
“Мен унинг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўрайман. Умид қиламан, у обрўси ҳақида ўйлаб, жанжални тўхтатади”, - деб ёзган у Instagram саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
“Мисс-Москва” гўзаллик танлов ғолиби ва собиқ қирол ўтган йил ноябрь ойида турмуш қуришган. Икки ойдан сўнг Муҳаммад V тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди.
21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.