Мирзиёев “Captiva” совға қилган тожикистонлик деҳқон вафот этди

© © Официальная страница пресс-службы президента РТ в FacebookХоджи Камол Мадумаров и президент Таджикистана Эмомали Рахмон
Ходжи Камол Мадумаров и президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди эди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф давомида унга “Captiva” автомашинасини совға қилган эди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди Камол ҳожи Мадумаров 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон деҳқоннинг катта ўғлига қўнғироқ қилиб, чуқур ҳамдарлик билдирган.

Хабарда Камол Мадумаров умри давомида мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасини, айниқса, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида Эмомали Раҳмон билан Турсунзода шаҳридаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрган эди. Ўзбекистон президенти узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечириб, Камол Мадумаровга мамлакатда ишлаб чиқарилган “Captiva” автомашинасини совға қилган эди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подарил таджикским дехканам автомобили Captiva
Мирзиёев “Captiva” совға қилган тожикистонлик деҳқон вафот этди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев подарил таджикским дехканам автомобили Captiva

Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, эл орасида обрў топган. Хўжалик узумзори 500 гектарни ташкил этади. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақага таралган. 

Янгиликлар лентаси
0