Иссиқ сув, “ёпиқ тизим” ва тежамкорлик – Мирзиёев аниқ топшириқлар берди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишКран в ванной комнате, архивное фото
Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда 12 та шаҳардаги 5 мингга яқин турар жойнинг марказлашган иссиқлик таъминотини тиклаш ва уларни “ёпиқ тизим”га ўтказиш, хусусан, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарлари бўйича тендер савдоларини якунлаб, 2020 йилда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Выращивание риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими жорий этилади

Бугунги кунда мавжуд қозонхоналар ва иссиқлик тармоқларининг муайян қисми эскиргани, айримлари фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, мазкур соҳага ҳозиргача хорижий инвестициялар умуман жалб қилинмагани мавжуд имкониятлар етарлича ишга солинмаганини кўрсатади.  

Йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмагани сабабли тармоқ даромадининг 85 фоизи ёқилғи-энергетикага сарфланмоқда. Афсуски, тармоқдаги йўқотишлар 35-40 фоизга етган. Энергия ресурслари харажати ва тўловлардаги номутаносиблик оқибатида кредитор ва дебитор қарздорлик юзага келмоқда. 

Шу боис президент соҳани тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд қувватларни янгилаш ва бошқарувни такомиллаштириш вазифаларини кун тартибига қўйди.

Сифатли иссиқлик таъминоти тизимини йўлга қўйиш учун, аввало, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, бунда Австрия, Дания, Германия, Финляндия тажрибаси асосида энергия тежамкор ҳамда кўп мақсадли технологияларни кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. 

"Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, катта маблағ ҳисобига ишлаб чиқарилган иссиқликдан циркуляр тарзда қайта-қайта фойдаланса бўлади. Мисол учун, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини шундай “ёпиқ тизим”га ўтказиш йилига 300 миллиард сўм миқдоридаги 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотилишининг олдини олади, айни пайтда 160 миллиард сўм ҳажмидаги 320 миллион куб метр табиий газ ҳамда 25 миллиард сўмлик 85 миллион киловатт электр сарфини қисқартириш имконини беради", - дейилган хабарда.

Йиғилишда 12 та шаҳардаги 5 мингга яқин турар жойнинг марказлашган иссиқлик таъминотини тиклаш ва уларни “ёпиқ тизим”га ўтказиш, хусусан, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарлари бўйича тендер савдоларини якунлаб, 2020 йилда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Тошкент вилоятида янги сув омбори қурилиши мумкин

Шунингдек, келгуси йили Андижон, Самарқанд шаҳарлари ва Сергели тумани бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бунда Жаҳон банкининг 140 миллион доллар кредитидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг 150 миллион доллар кредити ҳисобидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларида иссиқлик таъминоти тармоғини модернизация қилиш, Бухоро, Фарғона, Қувасой, Урганч ва Нукус шаҳарларида янги технологияларни жорий этиш лойиҳасига Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг 780 миллион доллар кредитини жалб қилиш вазифаси қўйилди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 55 миллион доллар маблағи эвазига Ангрен иссиқлик станциясини модернизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. 

Тармоққа бозор механизмларини кенг жорий этиш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало, тарифлар эркин бўлиши лозим. Шу боис соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, келгуси йилдан Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимига давлат-хусусий шериклик корхоналарини жалб этиш чоралари белгиланди. 

Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сув таъминоти тизими тубдан ислоҳ қилинади

Йўқотишларни бартараф этиш ва меъёридан ортиқ истеъмолни камайтириш мақсадида иссиқлик энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш зарурлиги қайд этилди. 

Мамлакат аҳолиси 119 та шаҳар ва 11 мингдан зиёд қишлоқлардаги қарийб 6 миллионга яқин ҳовли-жойларда истиқомат қилади. Уларни куз-қиш мавсумида иссиқлик билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига фақат кўп хонадонли уйлар билан чегараланмасдан, барча аҳолини иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш, бу борадаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш, фаол инвестициялар жалб этиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини алоҳида акциядорлик жамиятига бирлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Бу акциядорлик жамияти объектларни эксплуатация қилиш билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириш, уларга халқаро молиявий ташкилотлар маблағларини жалб этиш билан шуғулланади.

Йиғилишда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси халқни рози қилиш, одамларнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, уларнинг ишончини оқлашдан иборат экани алоҳида таъкидланди. 

Ўтган даврда берилган топшириқлар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0