АҚШда эркак ўз хотини жазманидан 750 минг доллар ундириб олади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры. Доллары США.
Денежные купюры. Доллары США.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШлик Кевин Ховард хотини хиёнат қилганлигини билиб қолади, Шимолий Каролина судига мурожаат қилади. Ушбу иши бўйича суд қарори қабул қилинди. Ховард рафиқасининг жазмани 750 минг доллар тўлаши керак.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. АҚШлик Кевин Ховард хотини унга хиёнат қилганлигини билиб қолади ва Шимолий Каролина судига мурожаат қилади.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп қўли билан Финляндия президенти тиззасига тегиши туфайли кулгига қолди – видео

Мазкур иш бўйича суд қарор чиқарди: Хавард рафиқасининг жазмани 750 минг доллар тўлаши керак. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий WITN нашрига асосан хабар қилди.

Ховард "никоҳ муносабатларига мақсадли аралашиш" ҳолатлари назарда тутувчи қонундан фойланиб, одамни судга берди.

Бу қонун кўплаб штатларда бекор қилинган. Бироқ Миссисипи, Нью-Мексико, Жанубий Дакота, Юта ва Шимолий Каролина, шунингдек Гавай оролларида бу қонун амалда қўлланиши давом этмоқда.

Эр-хотин 12 йил турмуш қурган. Бироқ бир кун аёл эридан ажрашишни сўрайди. Жуфлик оилавий психологга боришди, бироқ бу ёрдам бермади. Эркак детективни ёллашга қарор қилади. Детектив аёл ҳамкасби билан хиёнат қилганини аниқлайди.

Ховард судга мурожаат қилди ва ютиб чиқди. Энди хотининг жазмани 750 минг доллар тўлаши керак.

Эрнинг сўзларига кўра, гап пулда бўлмаган. “Мен никоҳнинг муқаддаслигига ишонаман”, - дейди у.

Эр хотини билан ажрашди ва ҳозир юз берган ҳолатдан сўнг тикланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0